Get Mystery Box with random crypto!

Do'stlar_uz

Telegram kanalining logotibi dostlar_uz_kanali — Do'stlar_uz D
Telegram kanalining logotibi dostlar_uz_kanali — Do'stlar_uz
Kanal manzili: @dostlar_uz_kanali
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.03K
Kanalning ta’rifi

Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади.
Бизни кузатиб боринг
t.me/dostlar_uz_kanali

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 22:22:07
ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Тунлари фаришталар ҳаққингизга дуо қилишларини , ёмон тушлар кўрмай ухлашни ҳоҳласангиз, тахорат
олиб ухлашни унутманг

Қиёмат куни шафоатга сазовор бўлай десангиз, Расулуллох ﷺалайҳисаломга 10та саловот юборинг. "Ассолату вассаламу алайка ё Расулуллоҳ " ﷺ деб хар кеча атиги 10 мартта айтиб қўйинг!

Хотирангизни "Хотира машқи" билан кучайтиринг. Кечқурун куни бўйи килган
ишларингизни бирма бир эслаб чиқинг.!!!

АЛЛОҲНИ кучли севишни истайсизми? Унда АЛЛОҲИМ менга ЎЗИНГГА бўлган муҳаббат
бер, деб сўраб уйқуга кетинг!

.Юқоридаги тавсия қилинган амалларни бажаришга қийналсангиз, унда кўп истиғфор айтинг, гуноҳ ишлардан ўзингизни асраб юринг.

Бугунги тунингиз тунларнинг энг файзлиси, хайрлиси ва ёқимлиси бўлиб ўтсин!!!
763 viewsedited  19:22
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:31:50 Туркий Мавлиди шариф.
Узум сайлида.

.

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
757 viewsedited  09:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:15:45 Тариқатда турлук адаб билмагунча,
Нафси бирла муқориба қилмагунча,
Ишқ йӯлиға ӯзни лойиқ этмагунча,
Ҳақиқатни сирларини билса бӯлмас. |

Ваҳдоният кемасини сиррин билмай,
Ишқ, асрор сӯзларидин хабар олмай,
Тажрид, тафрид ишларини. адо қилмай,
Ул тавҳидни мевасидин олса бӯлмас

Тариқатни шавқи, завқи куймак, ёнмак,
Қақдин қочқон ножинслардан қочиб, тонмак,
Юз минг турлик жафо тегса бӯшн сунмак,
Бӯюн сунмай ишқ дӯконин қурса бӯлмас...

Қул Хожа Аҳмад тажрид, тафрид умид қилғил,
Мустафони сӯзларига амал қилғил,
Тавба дебон тунлар қӯпуб зор инграғид,
Зор йигламай дийдорини қӯрса бӯлмас.

.

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
462 viewsedited  18:15
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:17:18 ХАММА БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН 40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.

Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.

Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.

Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.

Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.

Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.

Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш фарз

.

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
712 viewsedited  17:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:58:41
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар..
Аллоҳ таоло шундай бандаридан рози бўладики улар еб ичиб таомланиб Алхамдулиллах деб шукур қиладилар

Мифтохиддин хожи домла,
Андижон шахар бош имом хатиби.


Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
1.2K viewsedited  08:58
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:25:50 ​​Агар биз луқмамизни ҳалол қилсак...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақланг, деб буюрдилар. Хўш қоринни сақлаш қандай бўлади?

Қоринни сақлашдан мақсад луқмани ҳалол қилишдир.
Аллоҳ таоло Ўз каломида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар: Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар» (Бақара сураси, 172-оят).

Шуни ёдда тутиш лозимки, кишилар ҳаром молдан ризқ истаётган бўлсалар, уларга аста-аста бу луқмалар таъсир қила бошлайди. Секин-асталик билан гуноҳга майл пайдо бўлиб боради.

Агар биз луқмамизни ҳалол қилсак, Аллоҳ таоло катта-катта гуноҳлардан сақлайди. Шунинг учун устозларимиз доим: «Тасаввуфда икки нарса муҳим: «Ризқи ҳалол ва сидқи мақол», яъни есанг, фақат покиза ҳалол нарсалардан егин, сўзласанг, фақат рост гапни сўзлагин», деганлар. Шуни ёдда тутингки, ҳаром луқма ейдиган кишининг дуосини Аллоҳ таоло қабул қилмайди.

Бугунги кунда ҳаром луқма икки кўринишда кўзга ташланяпти.

Биринчиси,
даромади ҳалол йўл билан бўлмайди. Яъни, алдаб-авраб, ёлғон гапириб, қаллоблик қилиб даромад топади.

Иккинчиси, тўғриликча даромад қилади, лекин пулини банкга қўйиб, қайтариб олишда рибо аралашган ҳаром пулни олади. Ана шу тарзда ҳалол молини ҳаромга айлантириб қўяди.

Улуғларимиз ҳалол луқма ейишга катта аҳамият қаратишган. Жумладан, Дорул Улум Девбанднинг биринчи тамал тошини қўйган улуғларимиздан Кичик Соҳиб эдилар. Дорул Улум Девбанд қурилишининг бошланишида Мавлоно Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ бундай эълон қилиб: «Мен бугун бу даргоҳнинг биринчи ғиштини шундай кишига қўйдираманки, у умри давомида ҳеч қачон қасддан гуноҳи кабира қилмаган. Анбиёлар маъсум бўладилар. авлиёлар маҳфуз бўладилар. Аллоҳ таоло у кишини гуноҳи кабиралардан ўзи сақлаган», дедилар.

Эълондан сўнг Кичик Соҳиб Дорул Улум Девбанднинг биринчи ғиштини қўйдилар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло у даргоҳга шу қадар барака ёғдирдики, унинг файзи бугунги кунгача бутун оламга тарқалиб келмоқда. Хўш бу Кичик Соҳиб ким эдилар. У зот ўт ўриб кун кечирар эдилар. Ҳар куни бир неча танга ишлардилар. Йилнинг охирига бориб йиғиб қўйган пулларига Дорул улум Девбанднинг устозларини чақириб зиёфат берар эдилар.

Дорул улум устозлари айтадиларки, биз йил бўйи Кичик Соҳибнинг зиёфатга чақиришини кутар эдик. Негаки, унинг дастурхонидан еган кунимиздан бошлаб то қирқ кунгача намозларимизнинг кайфияти бошқача бўлар, бунинг ҳаммаси ҳалол луқмадан эди. Шунинг учун ким ҳалол луқмага эътибор қаратмаса, йиллар давомида қилган ибодатини лаҳзаларда қўлдан бой беради.

Яна бошқа ривоятда бир аёл хамир қориб турганда, эрининг ўлими хабарини эшитади. Шунда у дарҳол ишини тўхтатади, чунки унинг хамирига ворисларнинг ҳақи қўшилиб қолган эди.

«Исломда шарм-ҳаё» китоби асосида Хуршид Маъруф тайёрлади
@islomuz
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
680 viewsedited  07:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:25:13 ​​Таҳорат олиб ётишнинг олти фазилати

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
(Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади.


Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
754 viewsedited  07:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:22:21 YouTubeda tomosha qiling: SALLA BILAN O'QILGAN NAMOZ HAQIDAGI HADIS.


961 views07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:02:10
Хар доим қабр азоби хақида сўзлашадию, қабр рохати хақида сўзланмайди.
Қабр неъматлари:
1. Унга жаннат тўшакларидан тўшаб берилади.
2. Унга жаннат либосларидан кийдирилади.
3. Унга шамол, насими келиб туриши, хушбуй хидларидан хидлаши ва унга қараб кўзлари қувнаши учун жаннатдан бир эшик очиб берилади.
4. Қабри унга кенгайтириб берилади, унинг хиди хушбўйлик хиди каби бўлади.
5. Унга Аллох таолонинг розилиги ва жаннатининг хушхабари бериб турилади. Шу сабабли хам у қабр сохиби киёмат келишига муштоқ бўлади...

Имом Ахмад ва Имом Абу Довуд рохимахумуллохлар ривояти...



Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
923 viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:45:06
ЭРКАКЛАРГА..

Эй, эркаклар! Хотинингизни,
Хотин эмас, ХОНИМ деб айтинг.
Ичингизда мардлари бўлса,
СУЮКЛИГИМ, ЁРИМ деб айтинг

Хотин деманг ЖОНИМ деб айтинг,
Жонин сизга фидо қилган-ку.
Битта бўса қўнган юзидан,
Минг йил кета олмайди кулгу.

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.
Ёлғондакам, бир йилда бир бор,
Сенда фикру хаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинҳор,
Жа бўлмаса айтинг исмини.
Ўттиз йилда бўлса ҳам бир бор,
Мақтаб қўйинг унинг ҳуснини!

ОНАСИ денг, ОНАЖОНИСИ,
Минг ўргилсин меҳрибонингиз.
Унинг шодон кулгуларидан,
Нурга тўлсин хонадонингиз.

ГУЛИМ денглар, ФАРИШТАМ денглар,
Айтинг, сиздан нима кетади?
Ахир битта ширин сўзингиз,
Минг йил учун бадал кетади.

Хотин, дейсиз, ҳой, дейсиз гоҳо,
МОҲИМ, ОЙИМ деса бўлмасми.
Битта сўздан, биргина сўздан,
Яримгина кўнгли тўлмасми?!

Ранжитсалар гоҳида билмай,
Қанча бўлса бақириб тўйинг.
Лекин... Ёши қирқдан ошганда
ЯХШИ ҚИЗ - деб чақириб қўйинг!

Малика Салимова.


Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
1.1K viewsedited  08:45
Ochish/sharhlash