Get Mystery Box with random crypto!

#СИЙРАТ РАСУЛУЛЛОҲ(соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ШАФОАТЛА | Do'stlar_uz

#СИЙРАТ

РАСУЛУЛЛОҲ(соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг
ШАФОАТЛАРИ.

1. Улкан шафоат бўлиб барча Пайғамбар алайҳиссалоту васалламлар орасидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос қилиб берилган шафоат.

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳасанотлари ва ёмонликлари тенг келиб қолган қавмларни жаннатга киришлари учун қиладиган шафоатлари.

3. Дўзахга амр қилинган қавмларни унга кирмасликлари учун қиладиган шафоатлари.

4. Жаннатга кирганларни амалларининг савоблари тақазо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун қиладиган шафоатлари.

5. Баъзи қавмларни жаннатга ҳисобсиз кирмоқликлари учун қиладиган шафоатлари.

6. Азобга мустаҳиқ бўлиб қолганларнинг азобларини енгиллатиш учун қиладиган шафоатлари.

7. Барча мўминларга жаннатга кириш изни берилиши учун қиладиган шафоатлари.

8. Ўз умматларидан гуноҳи кабира қилганлар учун қиладиган шафоатлари.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Менга Роббимнинг ҳузуридан бир келгувчи келди ва умматимнинг ярми жаннатга кирмоқлигини ёки шафоатни танлашимни сўради. Бас, мен шафоатни танладим. У Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган киши учундир”.
(Термизий ривояти.)

"Ал-фиқхул Акбар шарҳи" матнидан.