Get Mystery Box with random crypto!

БИР ОЯТ ТАФСИРИ Дунёвий таълим олган бир неча кишилар ҳазра | Do'stlar_uz

БИР ОЯТ ТАФСИРИ

Дунёвий таълим олган бир неча кишилар ҳазратга шундай савол беришди: «Ҳазрат, биз «Қуръони Карим тақводорлар учун ҳидоятдир» (Бақара сураси, 2-оят) оятининг маъносини тушунмаяпмиз. Тақводорлар ўзи ҳидоятда бўлса, уларнинг ҳидоятга яна қандай заруратлари бор? Ҳидоятга зарурати бўлган, тақвосиз кишилар учун эса бу китоб ҳидоят йўлини кўрсатмас экан».
Ҳазрат шундай дедилар: «Мен бир мисол келтираман, шу билан маънони тушунасизлар. Фараз қилайлик, бир жойда инженерликка оид китоблар тахлаб қўйилган. «Бу китоблар инженерлар учун», дейиш тўғри бўладими ёки тўғри бўлмайдими?» Ҳаммалари: «Тўғри бўлади», дейишди. Ҳазрат айтдилар: «Ҳолбуки, инженерлар учун мазкур китобларнинг зарурати йўқ. Бу китобларнинг ўқимаган киши эса инженер ҳисобланмайди. Шундай экан, «Бу китоблар инженерлар учун», деган гапни нима деб тушуниш мумкин? Бунга нима деб жавоб берсангиз, «Қуръони Карим тақводорлар учун ҳидоятдир» оятининг жавоби ҳам шудир».
Ҳаммаларининг бу гапдан кўнгиллари тўлди. Демак, «Қуръони Карим тақводор бўлмоқчи бўлган кишиларга йўл кўрсатувчи китоб» деган маънони англатар экан.

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
MEHROB_UZ

.

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali