Get Mystery Box with random crypto!

« СЕН АСОСИЙ ФАТВОНИ ҚАЛБИНГДАН СЎРА» ​​Вабиса ибн Маъбад роз | Dorun Najva

« СЕН АСОСИЙ ФАТВОНИ ҚАЛБИНГДАН СЎРА»

​​Вабиса ибн Маъбад розияллаҳу анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эдим. Менга: "Яхшилик нима эканини сўраш учун келдингизми?" дедилар. "Ҳа", деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: "Қалбингга қулоқ сол. Яхшилик кўнгил ҳузур топадиган ва қалб қабул қиладиган нарсадир. Ёмонлик инсонга ҳузурсизлик берган ва қалбга келиб кетган нарсадир. Одамлар сенга фатво берган бўлсалар-да, фақат сенга фатво бергандир. Сен асосий фатвони қалбингдан сўра", дедилар.

(Имом Аҳмад ривояти)

"40 ҳадис" китобидан.


#Ижтимоий_одоблар

@dorunnajva