Get Mystery Box with random crypto!

«Улар у ерга қиёмат куни кирадир». «Ва улар ундан ғойиб бўла о | Dorun Najva

«Улар у ерга қиёмат куни кирадир».
«Ва улар ундан ғойиб бўла олмаслар».
Чунки ўша фожирларнинг номаи аъмолларидан бу дунёда қилган ёмонликлари: кофирлик ва мушрикликлари, осийликлари, фосиқликлари, зулмлари ва бошқа ёмон ишлари ҳақида батафсил маълумотлар чиқади.
Ана шунинг учун улар қиёмат куни қаттиқ қизиб турган жаҳаннамга кирадилар. Улар жаҳаннамдан ғойиб бўла олмайдилар: қочиб қутула олмайдилар, тушганларидан кейин қайтиб чиқа олмайдилар.Эй Роббиси ҳақида ғурурга кетган нобакор инсон!
Қиёмат ана шундоқ кун! Сен, эй ғофил банда, қиёмат куни моҳиятини англаб етасанми, ўзи?!

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)
#Ижтимоий_одоблар

@dorunnajva