Get Mystery Box with random crypto!

● Шижоат ва қувват ҳақида. Аллома ибн Қоййим рoҳимаҳуллоҳ дед | Dorululum Istanbul|Rasmiy Kanal

● Шижоат ва қувват ҳақида.

Аллома ибн Қоййим рoҳимаҳуллоҳ деди:

“Кўпчилик инсонлар жасорат куч-қувватдан деб иштибоҳ қилишади. Улар бу борада икки хил фикрдалар. Шижоат-жасорат бу – агар у заиф бўлса ҳам қалбнинг шиддат ва қийинчиликлар қаршисидаги собитлигидир.

Абу Бакр Сиддиқ родияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг умматнинг энг шижоатли кишиси эдилар.

Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобалар у зотдан кучлироқ, қувватлироқ эдилар.

Лекин Абу Бакр бошқа саҳобаларнинг барчасидан ҳатто тоғлар зилзилага тушиб, титраб кетадиган ўринларда ҳам ўзининг собитлик, совуққонлиги билан ажралиб турган эдилар.

Мана шу ҳолат саҳобаларнинг энг жасур ва ботирлари ҳам паноҳ топадиган ва хавф-хатарда хотиржамлик ҳис этадиган, уларни шижоатлантирадиган ва мустаҳкамликка ундайдиган қалбнинг собитлиги ҳамда оғир-босиқлик, вазминлигининг кўриниши эди”.

“Ал фурусиййатил муҳаммадиййа” китобидан.

XALQARO DORULULUM ISTANBUL AKADEMIYASI

@dorululumofficial