Get Mystery Box with random crypto!

БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ Бўғимлар қақшаб оғриганд | Tabobat

БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ

Бўғимлар қақшаб оғриганда қора турп суви чиқариб олинади. Турп суви ҳажмига тенг миқдорда суюқ асал билан аралаштирилади. Хона ҳароратида 10 кун сақланади.  Аралашма тайёр бўлгач, кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 ошқошиқдан истеъмол қилинади.

Абу Али ибн Сино янчилган хантал уруғини асалга аралаштириб, оғриган жойга малҳам сифатида суришни буюрган. Муолажа давомийлиги бир ҳафта.

Шолғом сувда қайнатиб пиширилади. Сўнгра бўтқа ҳолига келгунча эзиб, мато ёрдамида бўғимларга боғланса, оғриқдан халос этади. Муолажа давомийлиги – 1 ҳафта.

Дафна барги (лавр япроғи) кукун ҳолига келгунча туйилади. 1 чойқошиқ дафна барги кукунига 2 ошқошиқ сариёғ аралаштирилади. Тайёр малҳамдан уйқуга ётишдан аввал оғриган бўғимларга суртилади. Обдан уқаланади. Муолажа тузалгунча давом эттирилади.

Қуритилган ялпиз баргини майдалаб олиб, ҳар куни 5-7 гр.дан сув билан аралаштириб ичилса, бўғим оғриғига яхши даво бўлади.

@Dorixona_Apteka_Pharmacy