Get Mystery Box with random crypto!

Товон оғришининг сабаблари нима? Товон оғриши одатда эртал | Tabobat

Товон оғришининг сабаблари нима?

Товон оғриши одатда эрталаб кузатилиб, бироз ҳаракатдан сўнг ўтиб кетади. Баъзи ҳолатларда оғриқ кучайиши ёки кун давомида сақланиб қолиши ҳам мумкин.

Товон оғриғига ноқулай пойабзалларни узоқ вақт кийиш, баланд пошнали оёқ кийимлар кийиш, вазн ортиши ҳисобига оёқларга юкламанинг ортиши сабаб бўлади. Бундай ҳолатларда оғриқлар тана вазни камайгач ёки қулай пойабзалга ўтгач йўқолади.

Бундан ташқари нерв охирларининг шамоллаши, қандли диабет билан оғриган беморларда қандли диабет асоратларининг пайдо бўлиши ҳисобига, умуртқа поғонаси чурралари, тизза-бўғим касалликларида ҳам товон оғриқлари кузатилади.

Товон оғриши тез-тез ва узоқ вақт кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш ва оғриқ сабабини аниқлаш лозим.

@Dorixona_Apteka_Pharmacy