Get Mystery Box with random crypto!

Жигарларим Дунё учун бағишладик вақтимизни, Бир кўришиб айтол | Tabobat

Жигарларим

Дунё учун бағишладик вақтимизни,
Бир кўришиб айтолмаймиз дардимизни,
Телефонга боғлаб қўйиб қадримизни,
Жигарларим, оқибатни йўқотмайлик!

Меҳр билан илинардик кулча нонни,
Кулгуларга тўлдирардик ҳар томонни,
Опа-синглим, ака-укам соғ-омонми,
Жигарларим, оқибатни йўқотмайлик !

Имкон топиб яқинларни йўқлаб қўйинг,
Жон омонат дийдорингиз кўриб тўйинг,
Баҳоналар топманг энди гапни қўйинг,
Жигарларим, оқибатни йўқотмайлик!

Ака-ука бирлашганда бўлар қанот,
Бир-бирларин қўлласинлар олиб нажот,
Инсонга бир берилганку ахир ҳаёт,
Жигарларим, оқибатни йўқотмайлик!

Қондошларсиз ўтмас сира тўй-тантана,
Бир йиғилсак бўлиб кетар шодиёна,
Ташвишларга бош қўямиз кейин яна,
Жигарларим, оқибатни йўқотмайлик !

Меҳр оқар томирдаги қонимизда,
Сингилларни ҳолин сўраб боримизда,
Ота-онам дуо қилсин ёнимизда,
Жигарларим, оқибатни йўқотмайлик!

Суғдиёна

Дори-Дармон изловчи бот! @DoriizlaBot

Биз сиз хақингизда қайғурамиз!
Каналга обуна бўлиш


@Dorixona_Apteka_Pharmacy