Get Mystery Box with random crypto!

Ишонганим жигарларим бор... Хеч ким менга беролмас озор, Қим | Tabobat

Ишонганим жигарларим бор...

Хеч ким менга беролмас озор,
Қимматимни қилолмагай хор ,
Қўрқмагайман хеч қандай ғамдан
Ишонганим жигарларим бор…

Тўғри улар хар кун йўқламас,
Юрагимга йўллар изламас,
Аммо мени хеч қачон сотмас,
Ишонганим жигарларим бор…

Гоҳ гоҳида хабар олса хам ,
Дардларимга бўлишар малхам,
Менга дунё эмасдур бир кам,
Ахир мени жигарларим бор…

Укангизнинг бахтига дойим,
Омон бўлиб юринг илохим,
Хамрох бўлай бўлинг хамрохим,
Шунда менга дунё бўлмас тор,
Ахир сиздек жигарларим бор…

Дори-Дармон изловчи бот! @DoriizlaBot

Биз сиз хақингизда қайғурамиз!
Каналга обуна бўлиш


@Dorixona_Apteka_Pharmacy