Ўт қопи оғриганда, наъматакни дамлаб ичиш яхши ёрдам беради. Совуқ ошиб кетмаслиги учун унга туршак ва новвот қўшиш лозим. Наъматак мевасидан ҳар куни 3-4 дона ейиш мия тиқилмаларини очиб, уни қувватлантиради. Наъматакли чой оғиз қуришининг олдини олади. Наъматакли дамлама уйқусизликда яхши ёрдам беради. Бунинг учун 1 ош қошиқ қуритилган наъматак меваси 1 стакан қайноқ сувда дамланади ва 1 соат давомида термосда сақланади. . Дамлама уйқуга ётишдан олдин ичилади.