Get Mystery Box with random crypto!

Оддий тиш пастаси ёрдамида нималарни оқартириш мумкин? Зарг | ”Dori Market” дорихоналар тармоғи

Оддий тиш пастаси ёрдамида нималарни оқартириш мумкин?

Заргарлик буюмлари

Махсус тозалаш воситаларини сотиб олишнинг ҳожати йўқ. Намланган заргарлик буюмларига озгина паста суртилади ва эски тиш чўткаси билан ишқаланди. Сўнгра сув билан яхшилаб ювиб ташлаш мумкин. Ушбу усул (мис ва никель аралашмаси) қошиқ ва санчқиларда ҳам қўлланилади.

Хром жўмраклар

Аслида оддий истеъмол содаси ёки сирка эритмаси ҳам жуда яхши тозалайди. Аммо улар бўлмаганда, нам губкага тиш пастасини суртиб, буюмни тозалаш мумкин.

Оёқ кийимларнинг оқ тагликлари

Паста нафақат тишларни тозалайди, балки кроссовкаларни худди янги сотиб олгандек оппоқ кўринишга келтиради. Тўғри, бунинг учун жуда кўп паста ва эски чўтка керак бўлади, лекин натижа бунга арзийди.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy