Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Уйқунинг 12 хил тури бор: 1. Суннат уйқу ➥ Офтоб кўтарили | DORILAR ⛑️

​​​​Уйқунинг 12 хил тури бор:

1. Суннат уйқу
➥ Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
➥ Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
➥ Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
➥ Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
➥ Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
➥ Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
➥ Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимага (розийаллоҳу анҳо): "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
➥ Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат уйқу.
➥ Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
➥ Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
➥ Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
➥ Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий "Салоти Масъудий"

@Dorilar_Plus каналига обуна бӯлишни унутманг!