Get Mystery Box with random crypto!

​​Қабр азоби! Тошкент шаҳри имомлардан бири ҳикоя қилади: - | DORILAR ⛑️

​​Қабр азоби!

Тошкент шаҳри имомлардан бири ҳикоя қилади:
- Ҳар доимгидек пешин намозини ўз вақтида ўқиб бўлгач, жаноза намозини ўқишга тайёргарлик кўрилди.
Майит менинг яқин инсонларимдан бирини фарзанди бўлганлиги боис, уни кўмиш маросимида ҳам қатнашдим. Майитни қабр тепасига олиб келишди.
Шу пайт гўрков мени бир четга чақириб қолди.
- Кечирасиз, мен сизга ҳозир бир нарса айтаман фақат буни майитнинг отаси ешитмасин.
У шундай деди-ю мен пастга лаҳат ичига тушишимни таклиф қилди. Ўлик қўйиладиган ҳилхонага тушдим, у ерда 2 та катта илон ўрмалаб юрарди.
Шунда гап нима ҳақда кетаётганини англаб етдим. Юқорига чиқдим ўликнинг отасини бир четга чақириб ўғлини қабрга ўзим қўйишимга рухсат олдим. Боласининг вафотидан ҳали ўзига кела олмаган ота рози бўлди. Лекин ҳали нима воқеа бўлганини билмасди.
Қабр ичига тушдим ва илонларга қарата шундай дедим:

"Биламан сизлар Аллоҳ таолонинг амри билан келгансиз, биламан ҳозир сизлар майитни азоблайсизлар, биламан бунга ҳеч ким ва ҳеч қачон тўсқинлик қила олмайди ва яна шуни биламанки сизлар Аллоҳ номини ўртага қўйиб сўралган нарсага тўсқинлик қилмайсизлар. Илтимос, - дедим илонларга қарата,-мен ҳозир майитни қабрга қўймоқчиман, уни ерга қўйганимдан кейин нима қилсанглар ҳам ўзингиз биласиз. Лекин илтимос қўйиб олгунимча бу ерни бўшатиб турсангизлар". Шу пайт қизиқ ҳодиса юз берди. Илонлар менинг кўзим илғамаган оёғим ёнида турган бир тешикга кира бошлашди. Оёғимни бироз буёқроқга тортмоқчи едим.
Кутилмаганда тешикка бутунлай киришга улгурмаган иккинчи илонни думи оёқ кийимимга тегиб кетди.

Дахшат гарчи озгина силаб қўйган бўлса ҳамки, бу илоннинг думи бутун баданимга оғриқ сочиб юборди. Бироз туриб қолдим, чунки оёғим бирданига музлаб қолганди. Жойидан кўтарилмасди, Субҳаналлоҳ азоб берувчи маҳлуқотларнинг силаб ўтиб кетганлари шу бўса, бироздан сўнг қабрга қўйиладиган йигитнинг аҳволи қандай бўлади.

Ҳаёлимга келган фикрдан сесканиб кеттим. Оёғимни бир аммалаб кўтариб ташқарига чиқдим.
Ўликнинг ёнига келдим кўзимнинг ёшини отадан оёғим оғриётганини тўпланганлардан бекитишга урундим. Енг дахшатли томони ҳозиргина бу дунёга тегишли бўлмаган азобни тортганим учун қабр ичига тушгим йўқ еди. Аммо майитнинг отасига ваъда бериб қўйганим боис ноилож ўликни ерга қўйиб чиқдим. Чиқаётганимда юрак бетлаб қабр ичига бир қарадим. Илон шаклида келган азоб фаришталари ўз жойларига чиқишга улгуриб бўлганди. 35 ёшли йигитни кўмдик. Кейин унинг танишларидан амаллаб суриштирдимки, маълум бўлишича йигит тириклигида одамларни алдаб пулларни талон тарож қилишни касб қилиб олган екан.

Обyна бўлиб олинг https://t.me/+udNQ7Wx3jPZjNDUy