Get Mystery Box with random crypto!

БОРИНГИЗГА ШУКР СИНФДОШ. Болаликдан бирга улғайган, Нонни бў | DORILAR ⛑️

БОРИНГИЗГА ШУКР СИНФДОШ.

Болаликдан бирга улғайган,
Нонни бўлиб дўстга илинган,
Дарсда шўҳлик қилиб ўтирган,
Борингизга шукр синфдош.

Баъзан қочиб кетардик дарсдан,
Югурардик сакраб партадан,
Калтакни ҳам ердик устоздан,
Борингизга шукр синфдош.

Сиёҳларни сочиб ўз аро,
Дарсларга ҳам бўлиб бе парво,
Яратган зот этмасин жудо!
Борингизга шукр синфдош.

Мактабни ҳам олгач битириб,
Ола- хуржун бўйинга илиб,
Куёв навкар бўлдик қийқириб,
Борингизга шукр синфдош.

Мана ўғил қизлик ҳам бўлдик,
Набиралар кўриб улгурдик,
Гап гаштакда ҳушнуд ўтирдик,
Борингизга шукр синфдош.

Елкадошмиз иссиқ совуқда,
Ошлар едик битта товоқда,
Мусофирда кимлар узоқда.
Борингизга шукр синфдош.


@Dorilar_Plus