Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун тишлар сарғаяди? Баъзи кишиларда тиш эмали сарғиш | Фармэксперт

Нима учун тишлар сарғаяди?

Баъзи кишиларда тиш эмали сарғиш ёки кулранг бўлади. Бу ирсиятдир. Шунингдек, эмал рангига хил озиқ-овқат маҳсулотлари таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, сабзи, исмалоқ, помидор таркибида тўқ сариқ рангли каротин пигменти мавжуд.

Ушбу пигмент тиш эмали тешикларига киради. Узум, кўкат, гилос ва анор таркибида хромогенлар бор, улар эмал юзасига яхши ёпишади.

Чой, қаҳва таркибидаги танин моддаси тиш эмали емирилишига олиб келади, табиийки, ранги сарғайишига сабаб бўлади. Шунингдек, чекувчиларнинг тишлари ҳам сарғаяди, чунки тамаки таркибида тишни сарғайтирувчи смола моддаси мавжуд.

@doridarmonlar