Get Mystery Box with random crypto!

Айрим дорилар сичқонларда текширилгани туфайли хато юзага кели | Фармэксперт

Айрим дорилар сичқонларда текширилгани туфайли хато юзага келиши мумкин.

Фармбизнес дунё бўйича шиддат билан ривож топмоқда. Бу шиддатли ривожланиш соясида айрим хатоликлар юзага келиши мумкин.

Кўп дориларни тадқиқотларини ўқиганимда, уларни лабаратория шароитида сичқонлардагина текширилгани маълум бўлади.

Гап шундаки, сичқон организмидаги инсонга нисбатан касаллик кечиши 40 баробар тезроқ кечади. Сичқон 2 йил яшайди, Инсон эса 80 йил.

Айнан шу сабаб туфайли кўпгина рўйхатдан ўтиб, сотувга чиққан дорилар амалиётда ўзини оқламайди, баъзида тескарига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Одамларда плацебо қилиб текширишда эса фармбизнесдаги соққа катта рол ўйнайди.

Ўзим Тошкентдаги Психиатрия больницасида бир неча дори плацебосида қатнашганман ва бу жараён қанчалик нопоклигига амин бўлганман.

Шу туфайли, афсуски қиммат бўлсада, сифатли Европа дориларини афзалроқ кўраман.

@acramov Обуна бўлинг