Get Mystery Box with random crypto!

Республика Маънавият ва маърифат марказида Маънавият ва давлат | Dori-Darmon AK

Республика Маънавият ва маърифат марказида Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Собир Шукуров бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Унда инспекциялар, акциядорлик жамиятлари, агентликлар, компаниялар ва уюшмаларнинг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этишди.
"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси масъули ҳам ушбу тадбирда иштирок этди.

Учрашув давомида Президент ва ҳукумат томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат тилида олиб борилаётган ишлар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Шунингдек, соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифалар эшитилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook