Get Mystery Box with random crypto!

​​#Тезкор Олмазор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситала | Dori-Darmon AK

​​#Тезкор
Олмазор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. ўзининг таниши “E.F.” МЧЖ дорихонаси фармацевти Г.И.дан 14 дона “Регопен” ва 1 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 590 минг сўмга олиб, фуқаро А.га  760 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 150 дона “Регопен” ва 11 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/doridarmon_ak