Get Mystery Box with random crypto!

ТОВОН ЁРИЛСА... Айрим кишиларни товон ёрилиши ҳадеб безовта | DORI TV

ТОВОН ЁРИЛСА...

Айрим кишиларни товон ёрилиши ҳадеб безовта қилаверади. Бунда бир ҳовуч пиёз пўсти устидан 2 литр қайноқ сув қуйилади. Илиқ жойда ярим соат дамланади. Кейин уни жомга қуйиб, 1 ошқошиқ туз ва 1 ошқошиқ ичимлик содаси қўшилади.

Оёқларни ана шу сувда ванна қилиб, сув совигунча солиб турилади. Кейин оёқларни яхшилаб артиб, қуригач, тўпиққача кунгабоқар ёғи, сўнг тухум сариғи суртилади ва пахтали мато ҳамда елим халтача билан ўраб қўйилади.

Муолажа 5-6 кун 1 маҳалдан бажарилса, товон силлиқ бўлади.

@Dori_Tv