Get Mystery Box with random crypto!

#Мутахассис_тавсияси МАШИНАДА КЎНГИЛ АЙНИГАНДА... М. СОАТОВ | Planbaby.uz Sog'lomlashtirish Markazi

#Мутахассис_тавсияси

МАШИНАДА КЎНГИЛ АЙНИГАНДА...

М. СОАТОВА, терапевт:

Кўнгил айнишининг биринчи аломатлари бошланиши билан оғзингизга бир бўлак лимон солинг.

Ялпизли конфет ва сақичнинг самарадорлиги лимонникидан камроқ бўлсада барибир ёрдам беради.

Агар шахсий машинада юрсангиз, машина ичига ялпиз ва игнабаргли дарахтлар ҳидини таратувчи дезодорантлар ёки воситаларни сотиб олиб қўйинг.

Бўйин ва чаккаларингизни нам сочиқ билан артиб кўринг.

Бундай пайтда уқалаш ҳам яхши ёрдам беради. Битта қўлингизнинг кафтини юқорига қилиб тизза устига қўйинг. Бошқа қўлнинг бош бармоғи билан билак остини уқаланг, кейин кўрсаткич ва бош бармоқ билан кафт ўртасини уқаланг.

Агар шунда ҳам аҳволингиз енгиллашмаса машинани тўхтатиб тоза ҳаводан нафас олинг.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@DoraLine_company