2022-05-07 11:32:01
Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди. Бу гал Юнусободда. 35 минг доллар билан.
Афсуски, бундай хабарлардан ажабланмай қўйдик. Президент ҳам яқинда бу масалани кўтарди. "...жойлардаги
айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб
таъмагирлик қилаётгани" ачинарли ҳолат", деди давлат раҳбари.
Муаммо шундаки, ҳоким ёрдамчисини инсоф, виждон ва ҳалоллик ҳақидаги гап-сўзлар билан тўғри йўлга бошлаб бўлмайди. Ўзимизни алдаганимиз қолади, холос. Ҳоким ёрдамчиси пора ололмайдиган тизим бўлиши керак, у қонундан, жазонинг муқаррарлигидан қўрқиши керак.
Ҳоким ёрдамчиси коррупциядаги асосий унсур — инсон омилини яратади. Тизим ҳозирги ҳолатида коррупция учун тайёр шароит яратади. Тасаввур қилинг, биргина имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсия бериши керак экан, у ерда пора бўлади. Бу катта хатонинг ичидаги кичик бир хато. Чунки йўқ жойдан яна бир порахўрлар эшелонини яратишнинг кераги йўқ эди.
➥ Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEVjYCAo2peWFqKrvg
11.2K viewsedited 08:32