Get Mystery Box with random crypto!

​ Коронавируснинг “кентавр” вариантига хос яна бир ноодатий бе | Do'ppi Tv | O'zbekona Milliy Kanal

​ Коронавируснинг “кентавр” вариантига хос яна бир ноодатий белги маълум бўлди

“Омикрон” штаммининг ВА 2.75 субвариантига “кентавр” деб ном берилганидан хабарингиз бор. Ҳиндистон олимлари ўтказган тадқиқотда унинг геномида 16 та мутация мавжудлиги аниқланган.

Бу, коронавируснинг мазкур тури тана ҳимоя механизмларига осон “чап бериш” хусусиятига эга эканлигини англатади. Қолаверса, “омикрон”нинг аввалги версияларига нисбатан юқумлилик даражаси 16 фоиз юқори.

Шифокорлар хулосасига кўра, айни пайтга келиб “кентавр” янги аломатлар билан намоён бўла бошлаган. Яъни бу мутацияни юқтирганларда СOVID-19га хос одатий белгилар камдан кам ҳолларда кузатиляпти.

Масалан, ВА 2.75 билан касалланганлар асосан тана, мушаклар ҳамда бел ва бош оғриғидан шикоят қилаётгани аввалроқ маълум бўлганди. Энди бу симптомлар қаторига кўз соҳаси билан боғлиқ белгилар ҳам қўшилди.


Telegram | Instagram | YouTube | TikTok | Twitter