Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент метрополитени ходими пора олаётган вақтида ушланди «Т | Do'ppi Tv | O'zbekona Milliy Kanal

Тошкент метрополитени ходими пора олаётган вақтида ушланди

«Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган.

Ушбу шахс фуқародан 1 млн сўм миқдорда пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳибсга олинди.

Қизиқ томони, ушбу хабарни «Тошкент метрополитени» ўз Telegram-каналига жойлаштирди ва бироздан сўнг уни ўчириб юборди. Аммо хабар тармоқларда тарқалишга улгурганди.

@DoppiTv - обуна бўлинг