Get Mystery Box with random crypto!

Қирғизистоннинг Қорасув бозори 2 йилга ёпилиши мумкин Қирғизи | Do'ppi Tv | O'zbekona Milliy Kanal

Қирғизистоннинг Қорасув бозори 2 йилга ёпилиши мумкин

Қирғизистон Миллий хавфсизлик Давлат қўмитасига раҳбарлик қилаётган Қамчибек Ташиев Ўш вилоятида жойлашган Қорасув бозори тўлиқ давлат назоратига олинишини маълум қилди.

Ташиевнинг сўзларига кўра, бозорда гектарлаб ерларни эгаллаб, ўзининг мулки қилиб олган бойлар бор ва бу ҳолат қонун бўйича тартибга солиниб, бозор давлатга қайтарилади.

Бозорни қайта қуриш учун икки йил вақт кетиши айтилди. Бу давр мобайнида бозор ёпилиши мумкин. Бозорни қайта қуриш ишлари ёз келиши билан бошланади.
Маълумот ўрнида, Қорасув бозори Фарғона водийсидаги энг катта бозор ҳисобланади.

@DoppiTv - обуна бўлинг