Get Mystery Box with random crypto!

«Aniq.uz» нашри доцент, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Ҳасано | 👩‍⚕️XIRURGIYA URALOGIYA GENEKOLOGIYA

«Aniq.uz» нашри доцент, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Ҳасанова билан суҳбат уюштирди.

Қуйида ушбу суҳбатдан муҳим иқтибосларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.



Карантин муддати нега узайтирилди?

Карантин чораларининг узайтирилишига, албатта, аҳоли орасида ковид инфекциясининг тобора кенг тарқалаётгани сабаб бўлди. Бунда ёшларда, иммунитети яхши инсонларда симптомсиз, аломатларсиз ва енгил кечишига (80%да) қарамасдан, ҳар бир хонадондаги қарияларда, яьни ёндош касалликлари бор момоларимиз ва отахонларимизда, фарзандлардан ёки бошқа ҳаво томчи ва маиший йўл билан юқиб, уларда оғир ёки ўта оғир шаклда касаллик кечаётганидир.

Бунинг оқибатида касалхоналарга беморлар оқими ошиб боряпти. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан қўшимча ўринлар тайёрланиб, янги касалхоналар зудлик билан ташкил этиляпти. Шу касаллик тарқалиш занжирини узиш мақсадида карантин муддати узайтирилди.

Карантин режимидан қачон тўлиқ қутулиш мумкин?

— ЖССТ бераётган маълумотларга кўра, мамлакатда коллектив иммунитет пайдо бўлгандан кейин бу Covid-19 вируси таслим бўлиши мумкин.

Карантин чораларига барчамиз тўғри амал қилиб, тавсияларни аниқ бажарсак ва беморлар маршрутлари тизимли ишлаб кетса, натижада Covid-19 тарқалиш тезлиги бироз камаяди, шундагина карантин чораларини қадамма-қадам енгиллаштириб борса бўлади, деб ўйлайман.

Карантин кучайтирилганига 17 кун бўлди. Нега коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони унчалик камайгани йўқ?

— Эпидемиологларда “суперташувчи” ва “супертарқатувчи” деган иборалар борки, бунда инфекцияланганлар жуда кўп инсонларни зарарлаши мумкин. Бундай ҳолат, инсон ўзи Covid-19 билан касалланганлигини билмай, коронавирус аломатларсиз ўтаётган даврда юз беради. Ушбу вазият инсоннинг ёши, жинси, миллатидан қатъи назар юз бериши мумкин. Касаллик юқиш ёки юқмаслигида асосий мезон инсон иммунитети ҳисобланади. Бундай сценарийнинг юз беришида идеал шароит кўп сонли одамлар иштирок этаётган тадбирлар ҳисобланади. Олимлар қуйидаги фараздан келиб чиқишади: пандемия даврида 20% инфекцияланганлар 80% зарарланганлар учун сабаб бўлади. Шунинг учун Covid-19 вирусига вакцина ишлаб чиқарилмагунча гигиена ва ижтимоий чеклаш қоидаларига риоя қилишимиз муҳимдир.

Вирусни юқтириб олган инсонлар ҳозирги кунда уни тарқатишни давом эттиряпти, шунинг учун контактда бўлганини билса ёки бирор бир касаллик аломатлари кузатилса, ўзини ўзи яккалаш қоидалари, ва уйда шифокор назоратида бўлиш тавсия этиляпти. Касаллар сонининг сезиларли камаймаётганининг сабаби шундаки, турли интернет тармоғида айланиб юрган даволаш тавсияларини билиб-билмай, оилавий шифокор билан маслаҳатлашмай ўзбилармонлик билан осма томчи уколлар қилиняпти, самараси исботланмаган дори воситалари ичиляпти ва охир-оқибатда бемор аҳволи оғирлашиб, стационарга тушяпти. Бу вирус бошқа вируслардан ўзгача одам организмига таъсир қилмоқда. Бутун дунё олимлари буни ўрганишяпти ва ҳали-ҳануз махсус даво чораси аниқланмаган. Лекин аниқланган нарса шуки, бу вирус ўпка-нафас тизимида, турли калибрдаги қон-томирларида яллиғланиш чақириб, зарарлаяпти. Шунинг учун осма уколлар ва томчи дори воситаларини қўллаш самара бериш у ёқда турсин, бемор аҳволини оғирлаштириб, ўлим ёқасига олиб келяпти. Бу ҳолат шифокорлар учун кўплаб муаммо туғдиряпти ва беморлар оғир ҳолда стационарга тушяптилар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг