Get Mystery Box with random crypto!

УИНСТОН ЧЕРЧИЛЛНИНГ ҲАЗИЛОМУЗ ҲАҚИҚАТЛАРИ 1. Душманинг бор | Isroil Tillaboyev blogi

УИНСТОН ЧЕРЧИЛЛНИНГ ҲАЗИЛОМУЗ ҲАҚИҚАТЛАРИ

1. Душманинг борми? Демак, ҳаётингда ниманидир уддалабсан.

2. Ақлли одам ҳамма хатони ўзи қилмайди, бошқаларга ҳам имконият беради.

3. Демократияга қарши энг яхши далил -- сайловчи билан беш дақиқалик суҳбат.

4. Муваффақият бу -- иштиёқни йўқотмасдан омадсизликни тарк эта билмакдир.

5. Лочин шамолга қарши учганидагина юксак парвоз қила олади.

6. Ўз фикрини ҳеч қачон ўзгартирмайдиган одам -- аҳмоқ одам.

7. Яқинларингизга соғлик ва бойликдан кўра кўпроқ омад тиланг. Зеро, "Титаник"дагиларнинг ҳаммаси бадавлат ва соғлом эди. Омад эса саноқлиларга насиб қилди.

8. Сиёсат урушга ўхшайди, фарқи шундаки, урушда бир марта ўласан, сиёсатда эса кўп марта ўласан.

9. Менинг дидим жуда оддий -- энг яхшиси билан қаноатлана қоламан.

10. Уруш бу -- кимнингдир манфаати учун мутлақо бегуноҳ одамларнинг ўлиб кетиши демакдир.

11. Ҳаётнинг энг улуғ сабоқларидан бири шуки, баъзан аҳмоқлар ҳам ҳақ бўлиб чиқишади.

12. Бировни ўлдиришдан кўра уни сотиб олган афзал, чунки ўлимдан кўра сотилиш маъқулроқ.

13. Биз катта воқеалар ва майда одамлар даврида яшамоқдамиз.

14. Америкаликлар ҳамма хатоларни қилиб бўлгач, охири ягона тўғри қарорга келишади.

15. Мамлакат учун оғир кунлар бошланганда, афсоналар жонга аро киради.

16. Муносабатларни бузишнинг энг яхши йўли -- уларни муҳокама қилиш.

17. Парламентнинг мақсади: қўлаки жангни даҳанакига алмаштириш.

18. Икки киши уришса, учинчиси ютиб чиқади.

19. Пессимист ҳар бир имкониятда қийинчилик кўради, оптимист эса ҳар бир қийинчиликдан имконият қидиради.

20. Ҳар бир ваккиллаган итга тош отаверсангиз, манзилингизга ҳеч қачон етолмайсиз.

21. Ўтмишини унутган халқ келажагини ҳам йўқотади.

22. Энг ёрқин нур ҳам соясиз бўлмайди.

23. Бургутлар жим қолганда, тўтиқушлар тилга киради.

24. Мен узоқ яшаганим учун спортдан бир умр миннатдорман. Чунки у мени ўзига бирор марта ҳам қизиқтиролмади.

25. Мен ўз ажалим билан ўламан деб ўйлагандим. Аммо Россиядек бепоён мамлакатни хориждан ғалла сотиб олаётганини эшитиб, кулгидан ичагим узилиб ўлсам керак.

Тўплаб таржима қилувчи:
Худойберди. КОМИЛОВ.

@domlajon
t.me/domlajon