Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилда 100 000 дан ошиқ ўзбекистонлик хорижий ОТМларга ўқи | Isroil Tillaboyev blogi

2022 йилда 100 000 дан ошиқ ўзбекистонлик хорижий ОТМларга ўқишга кирган. Улар кейинчалик (айниқса Қирғизистон ва Тожикистондагилар) Ўзбекистонга ўқишини кўчириб келишган деб ҳисобласак ҳам, 1 йиллик шартнома пули - камида 1000 доллардан тўлаган бўлсалар, 100 млн доллар Ўзбекистондан чиқиб кетган. "Хусусий ОТМларни ёпиш керак" деб жар солаётганларга саволим бор: уларни ёпишдан кимга фойда-ю, кимга зарар? Ёпсак, 100 000 эмас, 400-500 минг ёш хорижда ўқишга кетиб бошлайди. Булар ҳам ўзимизнинг қоракўзлар, яхшими-ёмонми ОТМНИ битириб, ўша ўқиган жойида қолиб кетмайди, яна Ўзбекистонга қайтиб келади. Ҳозир ундан кўра ўзимизда ўқишгани яхшимасми? Пули ҳам ўзимизни тадбиркорларда қолади. Секин-аста улардан сифатни ҳам талаб қилиб бошлаймиз, пули кўпайгач буни ҳам қиладилар. Мамлакат шундай ривожланадида. Кузатсангиз, хусусий ОТМларни ёпиш ҳақида кўпроқ 5-6 йил олдинги давлат ОТМлари монополия бўлган, ушбу монополияларда ўзларининг "иссиқ" жойлари бўлганлар кўпроқ гапирмоқдалар. Ўша даврларни қўмсамоқдалар. Бу даврларни орқага қайтариш керакмас. Эркин бозор муносабатларини жорий этиш орқали, рақобат орқали таълим сифатини оширишга эътибор қаратиш керак.

Алишер Юнусов

@domlajon