Get Mystery Box with random crypto!

Ulug‘bek Po‘latov bir voqeani yozibdi, achinarli, lekin xaqi | Isroil Tillaboyev blogi

Ulug‘bek Po‘latov bir voqeani yozibdi, achinarli, lekin xaqiqat:

Мактаб ҳожатхонасини таъмирлатмоқчи бўлган директор ҳикояси

Хуллас бир мактабнинг ҳожатхонаси ачинарли аҳволда бўлган. У ерга ҳоким бориб, директордан қандай муаммо бор деганда, директор ҳам ҳал қилиб берса керак деган умидда шартта ҳожатхонани таъмирлаш керак деб юборади.

Кулгили жойи шундаки, ҳоким ҳожатхона муаммосини ўзича дафтарига ёзиб олибдида, мактабдан чиқибоқ ХТБ мудирига телефон қилиб, ўша мактаб ҳожатхонасини тезда таъмирлаб қўйиш топшириғини берибди. Ҳатто муддат ҳам белгилаб қўйибди.

ХТБ мудири эса шоша-пиша ҳожатхона муаммосини кўтарган мактаб директорига телефон қилиб, тезда ҳожатхонани қаердан бўлсада пул топиб таъмирлаб қўйишини айтибди. Мудирнинг дағ-дағасидан қўрқиб кетган директор ҳам нима қилишини билмай ўқитувчилардан пул йиғиб ҳожатхонани таъмирлатибди.

Икки кундан кейин эса ҳоким ҳожатхонани кўриш баҳонасида директор ва мактаб жамоасидан раҳмат эшитгани келибди. Хуллас, калтак бориб барибир ўқитувчиларнинг бошида синибди. Рахматини эса ҳоким эшитибди. Директор эса қайтиб мактаб камчилигини ҳеч кимга айтмайдиган бўлибди.

***

Post tugadi.
Xaqiqatan ham juda ko‘plab maktablar mazkur voqealarni o‘z boshidan kechirgan, desam adashmayman. Kulishniyam bilmaysan, kuyishniyam...

https://t.me/domlajon
@domlajon