Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик мурожаатчилар директор жамғармасидан устама олаётганл | Isroil Tillaboyev blogi

Кўпчилик мурожаатчилар директор жамғармасидан устама олаётганларга 1-октябрдаги бир марталик мукофот пули берилмайдими, деб мурожаат қилмоқда.

Маълумки, Вазирлар Маҳкаммсининг 425-сонли қарори билан 823-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, у банд қуйидаги шаклда ифодаланган:

29. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин»

Бундан келиб чиқиб:

1) Директор жамғармаси маблағлари доирасида етганича бир марталик мукофот пули Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари ҳам мукофотланади.

2) Бунда директор жамғармасидан устама олаётган бўлса ҳам ушбу мукофотни олишлари мумкин. Иккиси алоҳида мукофот булар.

3) Бу йил давомида (январдан бошлаб) аввалроқ мукофот пули олган бўлса бу йилда берилмайди. Демак, олмаганларга берилади.

Менимча изоҳ шарт эмасдир энди.

@DOMLAJON