Get Mystery Box with random crypto!

Эсингиздами, айни шу кунларда барча мактабларда, йўғе далалар | Isroil Tillaboyev blogi

Эсингиздами, айни шу кунларда барча мактабларда, йўғе далаларимизда иш қизғин бўлар эди. Ҳар куни 5-6 та ўқитувчи бутун мактабга қараб турар, қолганларимиз далага "шагом марш!".

Қайсидир туманда текширувчи борган, кўпчилик ўқитувчилар мактабда бўлган, шунда директори роса гап эшитган, мактабда нима қиляпти пахтага бормай, дея

1-октябр байрамидан олдин директорлар йиғилиш қилиб, байрамни фермер (хоким) далада дастурхон қилиб берар экан, 100% чиқамиз дерди

Бир куни 3 та автобусда чўлга олиб бориб ташлаганди кунликка, кечга ўша автобуслар келмай шунча одам қолиб кетгандик, туман ҳокимини телефонин топиб телефон қилиб роса тортишдим, кечаси етиб борган автобуслар, келгунча тўғри ҳоким олдига кирамиз, деб айтгандим, етиб келганда ҳамма уйига шошиб бир ҳамкасбим билан қолдик, юринг, деб ҳоким акани олдига кириб, инсофларинг борми, мана ҳозир келдик, деб роса тортишгандим.

Бўлди бугундан ўша мактабингиз чиқмасин керакмас, деганди, шу билан ўша йили чиқмаганмиз

Сизда қандай воқеалар бўлган?

@DOMLAJON