Get Mystery Box with random crypto!

Пост муаллифи Мавжуда опа кучли журналистларимиздан бири, таг | Isroil Tillaboyev blogi

Пост муаллифи Мавжуда опа кучли журналистларимиздан бири, тагидаги коммент эгалари ҳам шундай салмоқли фикрлар беришган.

Юқоридагиларининг гаплари ҳам тўғри, қўшиламан.
Лекин бир "но" си бор, таъқиқлайвериш жуда яхши нарсамас, ҳўп ушбу тармоқни блоклатсак эртага бошқа тармоқ кириб келаверади-ку?
Уларниям блоклаб ўтиришга кучимиз етмайди-ку, менимча асосий муаммо, бу оиладаги тарбия, шундай шарафсизликни ўзига лозим деб топаётган болаларнинг миясини тўғри йўналтирмасак, мингта Tiktok'ни блокласак 1001-сини топиб яна жойлайверади.

Мана telegram'да ишлаш маданиятини карантинда анча жойига келиб олдию болалар, назорат қилингани учун, таклифим, ота оналар ҳам, ўқитувчилар ҳам шу тармоқда профил очиб назоратни кучайтирган маъқул.
Шунда биз ёшлигимизда бирон тўйда домламизни кўриб қолсак уялганимиздек, булар ҳам ўзини сал босиб олар эди...

Не дейсизлар?

@domlajon