Get Mystery Box with random crypto!

#байрамонакайфият 16 йил олдин ёзганаканман...Лекин, бугунам | Dolunay🧿

#байрамонакайфият
16 йил олдин ёзганаканман...Лекин, бугунам ҳаммаси ўша ўшадек...

ЁЛҒИЗ

Бу қандоқ кун, бу қандоқ замон?
Ўтиб борар умрлар изсиз.
Шаҳзодалар бозорга кетган,
Маликалар уйида ёлғиз.

Кўчаларда қашқирлар кезар,
Бўриларга кун қолган афсус.
Алпомишлар юрт ошиб кетган,
Барчинойлар юрибди ёлғиз.

Чақаларга сотилар севги,
Бунда никоҳ, нигоҳлар ҳиссиз.
Юсуфларни пул чалиб кетган,
Зулайҳолар ухлайди ёлғиз.

Марднинг кори мардикорликми?
Шоирлари қолмишдир сўзсиз.
Мардлар кетган супурги олиб,
Ожизалар майдонда ёлғиз.

Ўттиз йилки бахт кутар қизлар,
Эҳтирослар, туйғулар эссиз…
Шаҳзодалар шамолга кетган,
Маликалар ёлғиздан ёлғиз.

2006 йил

@Guljamol_Asqarova