Get Mystery Box with random crypto!

Тут мевасининг шифобахш хусусиятлари Тут меваси иммун тизим | DOKTOR TV

Тут мевасининг шифобахш хусусиятлари

Тут меваси иммун тизимни кучайтириб, организмнинг юқумли касалликларга қарши ҳимоя тизимини мустаҳкамлайди, терига барвақт ажин тушишидан сақлайди.

Кўриш қобилиятини ошириб, кўз тўрпардасининг зарарланиши каби касалликлардан асрайди.

Янги олинган тут шарбати тутнинг барча фойдали шифобахш хоссаларига эга бўлади. У нафас йўллари, тонзиллит ва ангинани даволашда фаол восита, сурункали йўтал, пневмония ва бронхитни даволашда ҳам ижобий натижа беради.

Тут шираси қонни тозалаш, қонни кўпайтириш мақсадида ҳам кенг қўлланган.

Тут мевасини қуритиб, ундан дамлама, компот тайёрлаб ичилса, дармонсизликни даволайди, озишга ёрдам беради, организмни тозалайди

Тутни овқатланишдан олдин истеъмол қилиш лозим, шунда ошқозонга унинг зарари тегмайди.

@DOKTOR_TV