Get Mystery Box with random crypto!

ЎТ ҚОПИ ҚИЙШИҚЛИГИ ЗАГИБ Бу ирсият билан боғлиқ туғма ҳолат (9 | Doktor Ischanov Rasmiy

ЎТ ҚОПИ ҚИЙШИҚЛИГИ ЗАГИБ Бу ирсият билан боғлиқ туғма ҳолат (95%) ёки ҳаёт давомида пайдо бўлган ўзгариш (5%) бўлиши мумкин. Агар ўт қопи қийшайиши инструментал текширув вақтида тасодифан аниқланган бўлса, ҳеч қандай қўшимча белги ва шикоятлар бўлмаса, эгриликни даволаш талаб қилинмайди.

-Аммо сафро (ўт) билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, шифокор назоратида даволаниш лозим. Чунки эгрилик ўт пуфагининг мотор функциясини, яъни сафро ажралиб чиқиш жараёнини бузади, ўт қопида сафро тутилиши, ишемик жараёнлар ва тош ҳосил бўлиш эҳтимолини оширади.

– Кўп ҳолатларда ўт қопи эгрилиги инсон ҳаётига хавф солмайди, гастроэнтеролог ҳолатни баҳолаб, даволаш режасини белгилайди.