Get Mystery Box with random crypto!

Эслатиб ўтамиз, юртимизда болаларни режали равишда 13 турдаги | Doktor Ischanov Rasmiy

Эслатиб ўтамиз, юртимизда болаларни режали равишда 13 турдаги юқумли касалликлар — гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекцияси, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекцияси, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк, одам папиллома вирусига қарши вакциналар билан эмлаш ўтказилади.

Ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафталигида дунё бўйлаб, жумладан, ЖССТ Европа минтақасида “Иммунизация ҳафталиги” кунлари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбирлар мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасаларида 21 апрелда бошланган бўлиб, 27 апрелгача давом этади.

Бунда аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда вакцинациянинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилиб, болаларни эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Доктор Исчанов