Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондаги спорт тренерлари ва тош кўтарадиганлар диққатиг | Doktor Ischanov Rasmiy

Ўзбекистондаги спорт тренерлари ва тош кўтарадиганлар диққатига!

Охирги пайтларда интернетда видеолар орқали турли кимёвий дориларни ва спорт воситаларни ўзларингизча ёшларга тавсия қилишга ўтдингиз, лекин бир нарсани билиб қўйинг сизлар спортчисиз ва тиббий тегишли билимга чуқур эга эмассиз, шу сабаб хар қандай дори препаратларини ўзбошимча ўзингиз қабул қилсангиз қилинг лекин ёшларга тавсия қилманг, ўсмирлар сиз сабаб у дориларни қабул қилиб организмимга қаттиқ шикаст етказиб қўйиши ва буни охири ўлим билан тугаши мумкин. Сиз яхшиси тошни қандай кўтаришни, спорт техникасини қандай бажариш ҳақида гапиринг, дори-дармон ҳақида гапиришга ваколатингиз ва чуқур билимингиз йўқ. Ёшлар хам бу препаратларини қабул қилишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши ва врач билан маслаҳатлашиши шарт.

Спорт химикатсиз фойдали! Химикат билан шуғулланган спортчи табиий натурал спортсмен эмас ва уни фойдасидан қабул қилган кимёвий воситаларини зарари кўпроқ!