Get Mystery Box with random crypto!

Ангина Ўткир ангина бу томоқдаги бодомча безларини ва атрофида | Doktor Ischanov Rasmiy

Ангина
Ўткир ангина бу томоқдаги бодомча безларини ва атрофидаги юмшоқ тўқималар яллиғланиши.

Белгилари:
Томоқ оғриши, ютинганда оғриқли бўлиши, қуруқ йўтал, томоқ ачиши, тана ҳарорати кўтарилиши.

Биринчи ёрдам:
1. Томоқдаги микробларни камайтириш мақсадида томоқ чайилиши керак.
2. Томоқни чайиш учун сиз табиий ромашка дамламасидан фойдалансангиз бўлади, аллергия бўлмаса фурацилин сувга.
3. Томоқни тузли илиқ сувга чайсангиз бўлади (200 мл+1чқ.)
4. Томоқни ошхона содасига чайсангиз бўлади (200 мл+0.5чқ.)
5. Бўйинни олдинги қисмига йод катак шаклда чизсангиз бўлади (аллергия йўқлар)
6. Бўйинни олдинги қисмига пахтага спирт намлаб бинт, дока билан ўраб қўйсангиз бўлади.
-Кўпроқ жуда қайноқ бўлмаган лимонли, имбирли, пиёзўи сув ичинг.
-Тана ҳарорати 38 ва ундан баланд бўлса, ҳарорат туширувчи парацетамол, Ибупрофен, аспирин кабилардан фойдалансангиз бўлади (йўриқномани ўқиб танишиб)

Агар тана ҳарорати тушмаса ёки 39 даражага етса тез тиббий ёрдамга телефон қилинг ёки оилавий поликлиникага бориб лор, терапевт, УАШ врачларига учрашинг.
Исчанов видео маълумот

Исчанов мобил китоби
хақида