Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Умуртқалараро диск чурраси ва нерв толаси сиқилиши 'защ | Doktor Ischanov Rasmiy

Савол: Умуртқалараро диск чурраси ва нерв толаси сиқилиши "защемление" бир касалликми?

Жавоб: Булар организмдаги алоҳида юз бериши хам мумкин бўлган ўзгаришлар, аммо чурра катталашиб турли асоратлар бергани каби бирор бир нерв толасини сиқиб қўйса иккинчи вазият "защемление" юзага келиши мумкин.

Аммо нерв сиқилиши зашемления юзага келиши учун чуррадан ташқари мушак сабаб бўлиши, суяк сабаб бўлиши, чандиқ ёки ўсимта сабаб бўлиб "защемление" юз бериши хам мумкин.

Умуртқалараро диск чурраси фақат умуртқа орасида бўлади, нерв толаси сиқилиб защемление эса танани хоҳлаган жойида юз бериши мумкин.