Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН БУТУНЖАҲОН САЛОМАТЛИК КУНИ. Ушбу санани нишонлашдан кўз | Doktor Ischanov Rasmiy

БУГУН БУТУНЖАҲОН САЛОМАТЛИК КУНИ.

Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад — аҳолига саломатлик улуғ неъмат эканлигини англатиш. Шу боис бу кун глобал муаммоларга бағишланган турли шиорлар остида нишонланади. Ўтган йиллар давомида унинг мавзуси руҳий, юқумли касалликларга қарши кураш, фаол турмуш тарзи ва узоқ умр кўришни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг одамлар саломатлигига таъсири муаммоси, оналар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш бўлганди.

Бу йилги Бутунжаҳон саломатлик кунининг мавзуси эса “Менинг соғлигим — менинг ҳуқуқим” деб белгиланган. Унинг ғояси ҳар бир инсоннинг қаерда бўлишидан қатъи назар, сифатли тиббий хизмат, таълим ва ахборот олиш, шунингдек тоза ичимлик суви, тоза ҳаво, меъёрида овқатланиш, сифатли уй-жой, муносиб меҳнат шароитлари ва экологик муҳитга бўлган ҳуқуқларга эгалигини илгари суришдан иборат.

Бугун, фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор саломатлик – бебаҳо бойлик эканини эслатиб ўтмоқчимиз.