Get Mystery Box with random crypto!

Инсулин ҳақида нималарни биласиз? Кўпчилик 'инсулин' сўзини д | Fazliddin Mo'min | Blog

Инсулин ҳақида нималарни биласиз?

Кўпчилик "инсулин" сўзини диабет билан боғлайди ва шу ерда уларнинг билимлари тугайди. Инсулин нима ва у нима учун танага керак?

Инсулин - ошқозон ости безининг махсус ҳужайраларида ишлаб чиқариладиган гормон. Инсулин қондаги глюкоза даражасини пасайтириш учун керак.

Ошқозон ости бези ҳужайраларидан инсулиннинг қанча миқдорда ишлаб чиқарилиши глюкоза даражасига боғлиқ: глюкоза қанчалик юқори бўлса, инсулин қонга шунчалик кўп чиқарилади.

Инсулин ортиқча глюкозани захира ёқилғи сифатида жигар ва мушакларда сақлаб қўяди.

1-тоифа қандли диабетда (инсулинга боғлиқ) инсулин ишлаб чиқарадиган ошқозон ости бези ҳужайралари инсулинни етарли миқдорда ишлаб чиқармайди.

2-тоифа қандли диабетда (инсулинга боғлиқ бўлмаган) ошқозон ости бези ҳужайралари нормада ишлайди, бироқ, инсулинга боғлиқ бўлган тўқималарнинг ҳужайралари инсулинга сезгирлигини йўқотади.

@doctor_Muminov