Get Mystery Box with random crypto!

Фирма билан бизнес қилиб ишлайдиган тиббий ходимларни оддий ха | 👨‍⚕ДОКТОР ИСЧАНОВ

Фирма билан бизнес қилиб ишлайдиган тиббий ходимларни оддий халқ қандай билиб олиши мумкин? деган саволга бир нечта сирларини айтамиз...


Фирма-чи докторлар хонасига кириб кўрсангиз хонада деворларда, стол устида ва бошқа жиҳозларда фирмани совғалари турган бўлади, масалан календарь, блокнот, плакат ёки бошқа буюм

Докторни оқ халатида ёки кийимида фирма номи ёзилган бўлади

Докторни қўлида ручкасида фирма номи ёзилган бўлади

Доктор рецептни фирмани блакнотидаги қоғозга ёзади

Докторни столида фирма дорилари рўйхати суратлари билан турган бўлади

Дориларни айнан ман айтган аптекадан олинг дейди

Ёзган дориларини таркиби оддий дори аммо қадоқда бошқа ном билан берилган қиммат дори бўлади.

Шу айтилган маълумотлар ёрдамида, сиз борган шифокорингиз, сизни беморлигингиздан фойдаланиб, фирма билан пул ишлаш истаги борлигини билиб олишингиз мумкин...
Ишқилиб бизни сотиб қўйманг...

ТВ /РАДИО ВА ИНТЕРНЕТ ДОРИ РЕКЛАМАСИ НАЗОРАТСИЗ ҚОЛДИ /



босинг