Get Mystery Box with random crypto!

ЎҒИЛ ФАРЗАНДНИ РЕЖАЛАШТИРИШ МУМКИНМИ? САВОЛ: 3 нафар қизим б | DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

ЎҒИЛ ФАРЗАНДНИ РЕЖАЛАШТИРИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ: 3 нафар қизим бор. Тўртинчи фарзандни режалаштиряпмиз, аммо жинсини таваккал қилмоқчи эмасмиз. Эрим ўғил кўришимизни истайди. ЭКУ ёки инсеминациядан фойдаланиб боланинг жинсини режалаштириш мумкин, дейишяпти. Шу гап ростми?

ЖАВОБ: ЭКУ ва инсеминация муолажалари аввало ҳомиладор бўлолмаётган жуфтликлар учун ўтказилади, фарзанд жинсини режалаштириш учунгина булардан фойдаланиш нотўғри. Тиббиёт нуқтаи-назаридан фарзанд жинсига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб ўтишим мумкин: аёлнинг овуляцияси, жинсий алоқадаги ҳаракатлар, овқатланиш тартиби ва сифати кабилардир. Бироқ ўғил ёки қиз бўлишига ёрдам берадиган маълум бир восита йўқ.

Қўшимча маълумот учун ушбу мақолани ўқинг:
ЭКУ — сунъий уруғлантириш http://dnk.uz/k/eku-suniy-uruglantirish/

Эксперт: Зумрад СОБИРОВА, акушер-гинеколог.
www.dnk.uz
Мақола сизга ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам юборинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog