Get Mystery Box with random crypto!

#назм Сен келасан Автобуслар ҳали қатнайди... Метролар ҳам | Дневник

#назм

Сен келасан

Автобуслар ҳали қатнайди...
Метролар ҳам тўхтамас бир зум.
Сен чиқасан - хаёлларинг ҳур,
Сен тушасан - кўзларинг маъсум.

Кутиб олар сени эшиклар,
Деразалар ичиккан жуда.
Сен келасан - олам ёришар,
Сен кетасан - дунё осуда.

Қадамингни пойлайди такси,
Манзилингга элтмоқ истайдир.
Сен юрасан - изингда илинж,
Сен кутасан - қатновлар дайдир.

Олам бир-у сен бирсан, ажаб,
Келар ўша оламдан кечгим.
Сен севмайсан - ҳаммага аён,
Сен севасан - билмайди ҳеч ким...

Хуршид Абдурашид

«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти:

t.me/online_journal_uz