2023-01-30 17:54:34
«The Social Animal» китобида бир ажойиб тадқиқот хақида айтилади. Тадқиқот ўтказувчи психологлар талабаларга “Қандай ўқиш керак”лиги тўғрисида курс ташкил қилишади. Курс рекламасида кўп билимлар ваъда қилинади. Аммо тадқиқотга кўра, курсда камроқ билим бериш кўзда тутилган бўлади.
Курс якунлангач талабалардан курс ҳақида фикрларини сўрашганида улар жуда катта билим олганини айтишади. Ваҳоланки, рекламада айтилганидан камроқ билим берилган эди.
Бу ҳақда айтишимнинг боиси шуки, ҳозирги пайтда бизда ҳам улкан билимларни бир неча ой ичида ўргатиб қўювчи курслар, академиялар урчиб кетди. Эътибор беринг, улар ҳам реклама, пиарга зўр беришади. Ҳайдовчиларга “Радарлардан сақловчи дуо”ни ўргатган бола ҳам лидерликни ваъда қилувчи академияда ишларкан.
Хулоса шуки, танқидий тафаккурни ўстиринг. Ҳеч қачон ҳеч нарсага 100% ишониб қолманг¹. Чунки, бу мияда электр импулслар сақланиб қолишига олиб келади. Қачонки, 100% ишонган нарсангизга қарши далилга дуч келганингизда мияда ўрнашиб олган импулслар силжигиси, ўз ўрнини янги импулсларга бўшатгиси келмайди. Шунда психологик дискомфортни ҳис қиласиз. Қийналасиз. Шу учун ҳар бир нарсага соғлом шубҳа билан қарашни ўрганинг.
¹Шу ерда изоҳ бериб ўтиш керак. Дейлик, 2+2=4. Миллион йилдан кейин ҳам жавоб тўртлигича қолади. Бу масалада ишонч тушунчаси бўлиши мумкин эмас. Худди шу кабилар сингари Ер Қуёш атрофида айланиши ҳам. Чунки бу моддий оламдаги рад этиб бўлмас ҳақиқатдир.
@PsixoBLOGuz
337 views14:54