Get Mystery Box with random crypto!

2021 йилги мавсум икки йўналишда савияни оширишни режалаштирга | Mavjud emas

2021 йилги мавсум икки йўналишда савияни оширишни режалаштиргандик:

лицензиялаш
мусобақалар сифати.

Бугунга келиб 12 та клубимиз ОФК лицензиясини қўлга киритди ва бу борада Япония ҳамда Жанубий Кореядан кейин Осиёда учинчи бўлдик. Бу билан биз потенциалимиз бор экани, тўғри механизм билангина муваффақиятга эришишимиз мумкинлигини исботладик. Ҳатто Про лига клубларини шу даражага яқинлаштирдик, талабларни жиддийроқ қўйдик.

4 декабрь куни эса йилдаги сўнгги расмий ўйинимизни ўтказдик. Бу йил биз мусобақаларни Регламентга қатъий амал қилган ҳолда аввалгиларидан яхшироқ ўтказишга эришдик. Чемпионатда интрига сўнгги турга қадар сақланиб турди, кубок эса чорак финалдан бошлаб ҳақиқий жанг майдонига айланди. Ҳатто ўсмирлар ва ёшлар учун аталган U-14, U-16, U-18 мусобақаларига ҳам қатор ижобий ўзгаришлар кирита олдик.

Ортда қолган мавсум учун барча футболчилар, мураббийлар, клублар, футболимиз мухлислари ва ОАВ вакилларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Бизга ишонганлар ишончини оқлашда давом этишга ҳаракат қиламиз. Улгурилмаган муаммоларга вақти билан ечим топиб боришимизга ишонамиз.