Get Mystery Box with random crypto!

Майлига аёлни ўраманг зарга, Унинг учун қурманг гўзал Тожмаҳа | 💞Diydor Shirin💞

Майлига аёлни ўраманг зарга,
Унинг учун қурманг гўзал Тожмаҳал,
Олтин остонали қасрдан кўра,
Аёлга мурувват... эътибор афзал!

Аёлни юракдан севинг ардоқланг,
Авайланг кўзингиз гавҳари каби,
Парвариш қилсангиз нозик гул мисол,
Ҳамиша яшнайди баҳор сингари!

Меҳрингиз аяманг кўкка кўтаринг,
Бахтдан сармаст бўлиб айлансин боши,
Сира ҳам қалбига бермангиз озор,
Юзларин ювмасин аччиқ кўз ёши!

Мухаббатин асло топтаманг ҳаргиз,
Ҳар қандай аёл мисоли наргиз...


❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎
https://t.me/joinchat/FL9uAS2V87M3ZDE6