Get Mystery Box with random crypto!

💞Diydor Shirin💞

Kanal manzili: @diydor_shirin
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 207.17K
Kanalning ta’rifi

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰
Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻
Kanal sotilmaydi!

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 279

2023-01-17 17:01:48 СИНГЛИСИН КЎРИШГА ЙЎЛ ОЛГАН АКА

Кеча менга яқин доно инсондан
Ривоят эшитдим, ёшланди кўзим.
Менга жуда ёқди, ва шу сабабдан
Сизга ҳам илиндим, ўқинг, Азизим!

Қадимда бепоён, кенг даласигa
Дехқон сочар экан ризқ уруғин - дон,
Авайлаб асраркан Она заминин,
Бир қарич ерини увол килмасдан.

Сергак турар экан, мол - хол, ё инсон
Даласин босмасин, хосил бўлсин мўл!
Лекин шу ерининг қоқ ўртасидан
Қолдирар экан бир ёлғиз оёқ йўл.

Йўлдан ўтмас экан аёл ё бола,
Юки бор, кўпчилик ва ёки якка.
Бу йўлдан ўтаркан фақат бир инсон,
СИНГЛИСИН КЎРИШГА ЙЎЛ ОЛГАН АКА!

Айланиб юрмасин узоқ йўл босиб,
Тезроқ хабар олсин жигаржонидан.
Шунинг учун унга йўл ажратибди
Дехқон ҳам ўзининг буғдойзоридан.

Эй йигит! Ривоят мағзини чаққин!
Синглингни, опангни йўқладинг қачон?
Тагингда улов бор, қўлингда телефон,
Дала ҳам кезмайсан, йўлга туш чаққон!

Тўрт дона иссиқ нон, икки бош узум…
Синглингга бир дунё нарса керакмас,
Тез - тез хабар олсанг, ахволин сўрсанг,
Боши кўкка етар, шунинг ўзи бас!

Юзларига қара! Қаерларидир
Тобора онангга ўхшаб бормоқда.
Онангнинг нигоҳин унда излагин,
Сенга меҳр билан назар солмоқда.

Сочларингни тортган жажжи қўлчалар,
Сенга соғлик тилаб дуода бугун.
Шу муштипар синглинг ҳар тонг сахарда
Сенга сўрар ризқ, бахт ва умр - узун.

Қўшни болалардан ҳимоя қилиб
Синглинг учун тоғдек тургансан гох гох.
Бугун намозида, ибодатида
У сенга сўрайди Аллоҳдан панох.

Тўйи куни бошини эгиб турганда,
Оқ фотиҳа бердинг отанг қатори.
Шу солиҳа синглинг сенинг юзингдир,
Удир оилангнинг номуси, ори.

Ўғлим! Бахтлидирсан, oпанг, синглинг бор!
Онангни ўрнини босарлар бир кун.
Уларни асрагин, авайлагин сен.
Шунда доим бағринг бўлади бутун.

Буғдойзор оралаб шошиб кетмоқда
СИНГЛИСИНИ КЎРИШГА ЙЎЛ ОЛГАН АКА...

Сизлар менинг икки қанотимсиз, жигарларим!

Мастура Хожи Она

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.3K views14:01
Ochish/sharhlash
2023-01-17 16:09:29

Соғинмок учун манзилнинг ахамияти йук...
Соғинмок учун кун ё тунми ахамияти йук...
Соғинмок учун соғинган калбнинг согинганми ёки йукми бунинг хам ахамияти йук...барибир соғинаверамиз...

Согинаверамиз....

Хайрли оқшом азизлар!

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.5K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-01-17 16:07:01
Сен мени ёнимда бўлмаслигинг мумкун. Лекин мен юрагимда ва қалбимдасан

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.4K views13:07
Ochish/sharhlash
2023-01-17 15:59:15
Мен сизларга баҳт олиб келдим

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.6K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-01-17 15:50:55
Юракни хижрондан соғинч асрасин инсонни шайтондан иймон асрасин.
Киприклар кўзларни қандай асраса. Сизни ҳам Аллоҳим шундай асрасин

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.5K views12:50
Ochish/sharhlash
2023-01-17 14:38:00
#кун_ҳақиқати

Ҳеч нима ҳаддан зиёд эрта ёки ҳаддан зиёд кеч бўлмайди... Барча ҳодисалар ўз вақтида содир бўлади!

Шамс Табризий

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.7K views11:38
Ochish/sharhlash
2023-01-17 14:18:48
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга!
(2023)

Жалолиддин Усмонов
Лутфуллоҳ Хўжаев

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.7K views11:18
Ochish/sharhlash
2023-01-17 14:07:22
"Эй Одам фарзанди!
Эй динор ва дирҳамнинг қуллари! Мен динор ва дирҳамни улар орқали (берган) ризқимни ейишингиз, улар орқали (берган) кийимимни кийишингиз, Менга тасбеҳ айтиб, Мени улуғлашингиз учун яратдим. Кейин сизлар Китобимни олдингизлар ва уни орқага отдингиз. Динору дирҳамларни олдингизлар ва уларни бошингизга кўтардингиз. Уйларингизни баланд этиб, Менинг уйимни пасайтирдингиз. Сизлар на яхши, на озодсиз, балки дунёнинг қулисиз. Сизларга ўхшаганларнинг жамланиши бамисоли таши суваб қўйилган қабрларга ўхшайди. Бу қабрлар ташқарисидан чиройли кўринса-да, ичи хунукдир. Сизлар ҳам ширин тилларингиз, чиройли феълларингиз билан одамларга яхши бўлиб кўринасизлар-у, (аслида) тош қалбларингиз ва расво аҳволингиз билан (улардан) узоқлашасиз.
Эй Одам фарзанди!
Амалингни холис қил ва (ҳожатингни фақат) Мендан сўра. Чунки Мен сенга сўровчилар сўраганидан ҳам кўпроғини бераман".
(Қудсий ҳадис)

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.8K views11:07
Ochish/sharhlash
2023-01-17 13:59:48 БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН

Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди.

Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди.

– Ака, сиз нотўғри тушун­манг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса...

Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди:

– Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку.

Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади:

– Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолиб­ди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олар­миди. Хўш, нима дейсизлар?

Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди.

Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди.

Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади...

Ойлар, йиллар ўтаверди. Содиқдан хабар йўқ. Отасининг уни ахтармаган жойи қолмади. Охири эшитдики, оиласи билан бир хонали уйни ижарага олиб, кун кечираётган экан. Катта ўғли ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди... Рўзғор катта эди, харажат кўп эди. Шунинг учун ҳам бир хонали уйда яшаётгани малол келмасди...

Бир куни онанинг тоби қочди. Ортиқни ёнига чақириб, «Жон болам, акангни қайтариб олиб кел. Жаҳл чиққанда ақл кетади. Уйга қайтишсин. Ахир, билиб-билмай гапирдинг-ку, тўғрими? Қаерларда юрган экан, болам бечора», – деб зорланди.

Ортиқ энди оғиз жуфтлаганда хотини илиб кетди: «Бизни энди керагимиз бўлмай қолдими ёки биз билан яшаш ёқмаяптими? Сизнинг минғир-минғир гапларингизни эшитиб яшаш бизнинг ҳам жонимизга тегди. Ҳар гапнинг бирида ўша ўғлингизни сўрайсиз! Майли, ўша ўғлингизни олиб келиб бирга яшайверинглар. Биз эса бу уйдан кетамиз. Ўғлингизни ишлари юришиб кетди энди уйингизга зорэмасмиз. Кетдик дадаси!...» Ортиқ хотинининг бу гапларига миқ этмади. Хотинининг ортидан судралиб чиққанича, оиласи билан уйни тарк этди.

Онанинг кўз ёшлари бефойда кетди. Чунки ўғил орқасига қайрилиб ҳам қарамади. Уйда ёлғиз қолган ота-она нега бундай кўнгилсизликлар бўлаётганини пайқаб турарди. Афсус ва надомат чеккани билан энди кеч. Икки ўғил ҳам уйга қайтишни хоҳламади.

Ота-онасини қолдириб кетган бу ўғиллар учун ҳаёт шу қадар осон туюлар эдики, вақт ўтиб, ўзининг бошига шундай кулфатлар тушишини ўйлаб ҳам кўрмасди...

Каромат ая оҳу нолалари тугагандан кейин ортга бир назар солди. Бир пайтлар эрининг бурнидан ип ўтказиб, ота-онаси, акаларидан ажратиб, бошқа жойга кўчиб кетгани, қайнонасининг «бир кун сен ҳам қайнона бўласан», дея зорланганлари бир-бир кўз олдидан ўтди...

Тамом.

Камина бегим.

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
1.7K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-01-17 12:14:04
Аёл қачон аёллигини унутади..

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
2.1K views09:14
Ochish/sharhlash