Get Mystery Box with random crypto!

АКАМ Ўтар яхши ёмон кунларим, Бедорликда узун тунларим. Ташла | 💞Diydor Shirin💞

АКАМ

Ўтар яхши ёмон кунларим,
Бедорликда узун тунларим.
Ташлаб кетса энг яқинларим,
Сиз ёнимда ҳамроҳим акам.

Дунёнинг ҳеч тугамас оҳи,
Ташвишлардан дод дейсан гоҳи,
Маҳзунгина сирли нигоҳи,
Сиз ёнимда сирдошим акам.

Елка тутар йиқилган чоғим,
Меҳр билан гуллайди боғим.
Отамдайин суянган тоғим,
Сиз ёнимда ҳамроҳим акам.

Жилмаяди юрак ёнса ҳам,
Қувончига эргашади ғам.
Қанча таъзим қилсам ҳамки кам,
Сиз сирдошим меҳрибон акам.

ИРОДАХОН ҚОСИМОВА.

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN