Get Mystery Box with random crypto!

БОР БЎЛ ЎҒЛИМ Кулгуларинг хандон бўлсин, Орзуларинг осмон бўл | 💞Diydor Shirin💞

БОР БЎЛ ЎҒЛИМ

Кулгуларинг хандон бўлсин,
Орзуларинг осмон бўлсин,
Азиз бошинг омон бўлсин.
Бургут бўлгин, сор бўл ўғлим,
Бахтимга сен бор бўл ўғлим.

Элга нафинг тегсин болам,
Сендан ҳузур олсин олам.
Яратгандан сўрар нолам,
Ҳақ йўлига ёр бўл ўғлим,
Бахтимга сен бор бўл ўғлим.

Қолма саҳро, чўлларда сен,
Бўронларда, дўлларда сен.
Умр деган йўлларда сен,
Ёмғир бўлма, қор бўл ўғлим,
Бахтимга сен бор бўл ўғлим.

Султон бўлгин ватан учун,
Қалқон бўлгин ватан учун.
Посбон бўлгин ватан учун,
Номус бўлгин, ор бўл ўғлим,
Бахтимга сен бор бўл ўғлим.

Асрасин деб қодир Эгам,
Ёлвораман тун-кун мен ҳам.
Кўзларингда кўрмайин нам,
Қаторингда нор бўл ўғлим,
Бахтимга сен бор бўл ўғлим.

Бургут бўлгин, сор бўл ўғлим,
Бахтимга сен бор бўл ўғлим.

Яқинларингизга ҳам улашинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @DIYDOR_SHIRIN

Каналга Обуна Бўлинг
https://t.me/joinchat/FL9uAS2V87M3ZDE6